World Medicine’нинг ишлаб чиқариш корхоналари халқаро стандартларга жавоб беради ва турли мамлакатлар назорат органлари томонидан маъқулланган. Шунингдек, Европа дори воситаларини яхши ишлаб чиқариш амалиёти (European GMP) бўйича ҳам тасдиқдан ўтган.

Истанбул

Дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларига дори-дармонларни экспорт қилувчи компаниямиз штаб-квартираси Туркияда бўлиб, Истанбулда замонавий ускуналар билан жиҳозланган илмий-тадқиқот лабораториясига эга.

12800 квадрат метр ёпиқ майдонда, махсус жамоа томонидан тезкор ишлаш имконияти билан йилига 60 миллиондан ортиқ турли шаклдаги дори воситалари ишлаб чиқарилади. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади: ичакда эрувчи қобиқ билан қопланган таблеткалар, юмшоқ ва қаттиқ капсулалар, флаконлар ва пакетларда оғиз орқали юбориш учун қуруқ кукун, эритмалар, оғиз орқали қабул килиш учун суюқ шакллар, бурун сепрейлари, стерил кўз томчилари, қулоқ томчилари, бронхиал астмага қарши аэрозол ингаляторлар (оддий ва микродозали), геллар, кремлар, мазлар ва суппозиторийлар (свечалар)

Истанбул
  • Кукун билан тўлдириш – 1,9 миллион дона/йил
  • Қадоқлаш – 12,5 миллион дона/йил
  • Капсула – 125 миллион дона/йил
  • Таблетка – 190 миллион дона/йил
  • Ингалятор капсуласи – 63 миллион дона/йил
  • Кўз томчилари – 12,5 миллион дона/йил
  • Нестерил суюқ шакллар – 12,5 миллион дона/йил
  • Мазлар – 6,3 миллион дона/йил
  • Суппозиторийлар – 6,3 миллион дона/йил
  • Аэрозол ингалятор – 2,5 миллион дона/йил
  • Юмшоқ капсула – 100 миллион дона/йил
Черкезкой

Черкезкой

2020 йилда қурилиши якунланган World Medicine Tekirdağ Çerkezköy заводи компаниямизнинг фармацевтик инвестициялар борасидаги байроқдори ҳисобланади. Бу ерда стерил суюқ шакллар, лиофилизация қилинган стерил шакллар, қаттиқ ва яримқаттиқ шакллар, ингаляцион аэрозоллар ва нестерил суюқ шакллар ишлаб чиқарилади.

Жаҳон стандартларидан юқори технологиялар билан жиҳозланган ушбу завод гигиена ва хавфсизлик борасида халқаро миқёсдаги энг қатъий ишлаб чиқариш стандартларига мувофиқ тизимлар асосида бошқарилади.

Йилига 1,3 миллиард қутӣ дори (13,6 миллиард яримтайёр маҳсулот) ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган фабрикамиз, умумий 50 000 квадрат метр майдонда фаолият юритади. Бу, дунёдаги ўзгаришларни тез англаш, юқори даражадаги ишлаб чиқариш билимлари ва маҳсулот ҳамда хизматларда мукаммалликни сифат сиёсати сифатида қабул қилган салоҳиятли ходимлар туфайли амалга оширилмоқда.

Нестерил суюқликлар ва яримқаттиқ моддалар ишлаб чиқариш бўлими йилига 350 миллион қутӣгача ишлаб чиқариш қуввати

  • Сиропларни қуйиш – 75 миллион бутилка/йил
  • Бурма қопқоқли (винтли) бутилкаларни тўлдириш – 100 миллион бутилка/йил
  • Сиқма қопқоқли (защелка) бутилкаларни тўлдириш – 125 миллион бутилка/йил
  • Бурун учун спрейлар тўлдирилиши – 75 миллион бутилка/йил
  • Суппозиторий (шамчалар) тайёрлаш – 200 миллион дона/йил
  • Маз тюбикларини тўлдириш – 40 миллион тюбик/йил
  • Суюқ ва яримқаттиқ шаклдаги стикларни тўлдириш – 100 миллион стик/йил
  • BOV (Bag-on-Valve) аэрозол маҳсулотларини ишлаб чиқариш – 5 миллион дона/йил

Стерил суюқликлар ва лиофилизация қилинган инъекциялар ишлаб чиқариш бўлими

  • Йилига 450 миллион қутигача ишлаб чиқариш қуввати
  • Кичик флаконларни суюқлик билан тўлдириш – 150 миллион флакон/йил
  • Кичик флаконларни лиофилизация қилиш – 35 миллион флакон/йил
  • Катта флаконларни суюқлик билан тўлдириш – 25 миллион флакон/йил
  • Ампулаларни тўлдириш – 400 миллион ампула/йил
  • Кўп маротабали томизгич флаконларда кўз томчиларини тўлдириш – 100 миллион бутилка/йил
  • Моно дозали кўз томчилари / небулларни тўлдириш – 150 миллион дона/йил
  • Ингалятор аэрозоллар (Inhaler Aerosol) – 2,5 миллион дона/йил
  • Блистерда қадоқлаш (флакон/ампула) – 220 миллион қутӣ/йил

Қаттиқ дори шаклларини ишлаб чиқариш бўлими йилига 500 миллион қутӣ ишлаб чиқариш қуввати

  • Таблеткаларни пресслаш – 10 миллиард дона/йил
  • Флаконларга кукун тўлдириш – 60 миллион бутилка/йил
  • Капсулаларни тўлдириш – 1,6 миллиард капсула/йил
  • Пакетчаларни (саше) тўлдириш – 250 миллион дона/йил
  • Стик (палочка) шаклидаги препаратларни тўлдириш – 100 миллион стик/йил
  • Блистер ўрам (таблетка/капсула) – 1 миллиард блистер/йил

Руминия

World Medicine компаниясининг Руминиядаги заводи 2017 йилда ишга туширилган.

Ушбу ишлаб чиқариш корхонаси World Medicine нинг халқаро бозорда кучли ўрин эгаллашини таъминлайди. Завод, асосан, қаттиқ дори шаклларини ишлаб чиқаради ва 6500 квадрат метр ёпиқ майдонга эга.

Руминия
  • Таблетка – 500 миллион дона/йил
  • Қобиқ билан ўралган таблетка – 500 миллион дона/йил
  • Вишилловчи таблетка – 125 миллион дона/йил
  • Капсула – 436 миллион дона/йил 
Жазоир

Жазоир

2018 йилда Жазоирнинг Оран шаҳрида ташкил этилган ишлаб чиқариш корхонаси халқаро стандартларга мувофиқ қаттиқ ва суюқ дори шаклларини ишлаб чиқаради.

Жами 4700 квадрат метр ёпиқ бинода, шундан 2500 метри ишлаб чиқариш майдонига тўғри келади.

  • Таблетка – 1,8 миллиард дона/йил
  • Капсула – 91 миллион дона/йил
  • Саше – 17 миллион дона/йил
  • Сироп – 4 миллион бутылка/йил
  • Суспензия – 2,5 миллион бутылка/йил
  • Қаттиқ маҳсулотлар – 7 миллион қутилар/йил
  • Суюқ маҳсулотлар – 1,7 миллион бутылка/йил