С-МУН ПЛЮС
С-МУН ПЛЮС — иммун тизимини қўллаб-қувватлаш учун С витамини, D3 витамини ва руҳ (цинк) сақловчи вишилловчи таблетка шаклидаги биологик фаол қўшимча. Ушбу моддалар етишмовчилигини тўлдириш ва шамоллаш, грипп, саёҳатлар ҳамда мавсумий ҳарорат ўзгаришлари даврида организмнинг ҳимоя кучларини мустаҳкамлаш учун қўлланилади
ТАРКИБИ
Вишиллловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди:
Фаол моддалар:
витамин C (L-аскорбин кислотаси) 900 мг,
руҳ (цинк сульфати моногидрати шаклида) 10 мг,
витамин D3 (холекальциферол) 400 ХБ.
ҚЎЛЛАНИШ СОҲАСИ
Овқатга биологик фаол қўшимча сифатида:
- мувозанатсиз ёки етарли бўлмаган овқатланиш билан боғлиқ витамин C, D ва руҳ танқислигининг олдини олиш учун;
- шамоллаш ва гриппда, сафар вақтида ва атроф-муҳит ҳарорати ўзгарганда юзага келадиган иммун тизими муаммоларига қарши курашиш учун.
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДОЗАЛАР ВА ҚЎЛЛАШ УСУЛИ
Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар: кунига 1 та вишиллловчи таблетка, 1 стакан сувда (200 мл) эритиб қабул қилинади.
ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН
«КЕНДИ ЛТД», 8 Гурмазовское шоссе, 2227 Божуриште, Болгария.
ХУСУСИЯТЛАРИ
С-мун Плюс иммунитетни уч даражада қўллаб-қувватлаш учун витамин C, D ва руҳ сақлайди. Улар тери тўсиғи, иммун ҳужайралари ва антителоларни қўллаб-қувватлаб, шамоллаш ва грипп каби иммун муаммоларидан, сафар вақтида ва атроф-муҳит ҳарорати ўзгарганда тўлиқ ҳимояга ёрдам беради
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- фаол моддага ёки ёрдамчи компонентларнинг исталган бирига юқори сезувчанлик;
- оксалатли сийдик-тош касаллиги ёки оксалурия;
- гемохроматоз;
- гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциурия;
- нефролитиаз ва/ёки нефрокальциноз;
- оғир буйрак етишмовчилиги;
- гипервитаминоз D;
- псевдогипопаратиреоз.
НОЖЎЯ РЕАКЦИЯЛАР
Кам ҳолларда аллергик реакциялар, диспепсия.
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
Биологик фаол қўшимча дори воситаси ҳисобланмайди. Натижалар организмнинг индивидуал хусусиятларига боғлиқ.
Ҳомиладорлик, эмизиш даврида ёки дори воситалари қабул қилишда, касалликлар мавжуд бўлганда, жумладан буйрак касалликларида, ёки тиббий муолажалар режалаштирилганда қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Ножўя таъсирлар юзага келса, қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш лозим.