ДРАСТОП МАКС
Драстоп Макс хондростимулятор, тоғай тўқимасини тикловчи, яллиғланишга қарши ва аналгетик таъсирга эга
ТАРКИБИ
1 вишилловчи таблетка қуйидагиларни сақлайди
Фаол моддалар:
глюкозамин сульфати (глюкозамин сульфат калий хлориди шаклида) 750 мг, метилсульфонилметан 750 мг, хондроитин сульфати (натрий хондроитин сульфати шаклида) 600 мг, кальций (кальций карбонати шаклида) 500 мг, D3 витамини 400 МЕ, марганец глюконат дигидрати 20 мг.
ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Тоғай тўқималарида метаболик жараёнларни яхшилаш учун; тоғай ва бўғим халтасини тиклаш учун; бўгиндаги операциялардан кейин тикланиш даври; умуртақа поғонаси бўғим тоғайини дистрофик ўзгаришлари; организмда кальций ва витамин D₃ ни камлигини тўлдириш; бўғин жароҳатларидан кейин реабилитация тадбирлари комплексида; бўғинларга функционал фаолиятни ортиши (ортиқча вазн, жисмоний фаолият).
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Драстоп Макс маҳсулоти озик- овкат истеъмол қилишга боғлиқ бўлмай, ичга қабул қилинади. Битта таблеткани хона хароратидаги 200 мл ичимлик сувида бутунлай эритиш ва тайёрланган заҳоти ичиш керак.
Кальций ва D3 витамини етишмовчилигини олдини олиш учун, 1 таблеткадан суткада 1-2 марта буюрилади. Бир курсининг давомийлиги ва дозалаш тартиби шифокорнинг тавсияларига мувофиқ равишда белгиланади.
Бўғимлар ва умуртқа поғонасининг дегенератив-дистрофик ўзгаришларида Драстоп макс маҳсулоти дастлабки уч ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2 марта, кейинги кунларда – 1 таблеткадан суткада 1 марта буюрилади. Давомийлиги – 3-6 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида, давомийлиги индивидуал равишда белгиланадиган такрорий курсларини ўтказиш мумкин.
ЧИҚАРИЛИШ ШАКЛИ
Вишилловчи таблеткалар. 20 вишилловчи таблеткалар полипропилен тубаларда, силикагелли полипропилен тиқин билан беркитилган. 1 туба қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Драстоп Макс – тоғай тўқимаси регенерациясини стимулятори. Маҳсулот таъсири унинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятлари билан белгиланади.
Глюкозамин сульфати одам организмида физиологик жиҳатдан мавжуд бўлган табиий глюкозамин аминомоносахаридининг сути ҳисобланади. Протеогликанлар, гликозаминогликанлар, гиалурон ҳамда хондроитин сульфат кислотаси ва бўғим қобиғи, бўғим ичи суюқлиги ва тоғай тўқимасининг таркибига кирувчи бошқа моддаларни синтезини фаоллаштиради; коллаген синтезини рағбатлантиради. Тоғайнинг метаболизмига ижобий таъсир қилади – анаболик жараёнларни кучайтиради, катаболик жараёнларни сусайтиради, бўғим капсуласининг ўтказувчанлигини оширади, синовиал мембрана ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ферментатив жараёнларни тиклайди. Хондропротектор ва остеотроп таъсир кўрсатади, суяк тўқимасига кальцийни сингишини нормаллаштиради. Простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлмаган, антиоксидант фаоллиги (супероксид радикалларни ҳосил бўлишини блокланиши йўли билан) ва лизосомал ферментларнинг фаоллигини сусайиши ҳисобига реализация бўладиган ўртача яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ва глюкокортикостероидлар (ГКС) нинг таъсиридан тоғайни кузатилиши мумкин бўлган метаболик шикастланишини олдини олади.
Хондроитин сульфат тоғай тўқимасини қурилишида иштирок этадиган яқори молекуляр мукополисахарид ҳисобланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади). Хондропротектор таъсир кўрсатади, тоғай тўқимасини регенерациясини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Гиалин тўқимасида моддалар алмашинувини нормаллаштиради, гиалуронни ҳосил бўлишини, протеогликанлар ва коллагеннинг II турини синтезини рағбатлантиради; гиалуронни ферментатив парчаланишдан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани парчаланишига олиб келадиган лизосомал ферментлар томонидан парчаланишдан ҳимоя қилади. Тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувига таъсир қилади, суяк тўқимасини резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқотилишини пасайтиради, тоғай тўқимасини дегенерация жараёнларини секинлаштиради. Бириктирувчи тўқимани зичлашишини олдини олади, ва бўғим юзаси учун мойловчи модда ролини ўйнайди, бўғим суюқлигини ҳосил бўлишини нормаллаштиради. Глюкозамин сульфати ва хондроитин сульфат бириктирувчи тўқимани биосинтезида иштирок этиб, тоғайни парчаланиш жараёнини олдини олади ва тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, бу ҳолат оғриқ синдромининг яққоллигини камайишига ва бўғимларнинг функционал ҳусусиятларини яхшиланишига ёрдам беради.
Метилсульфонилметан – олтингугуртнинг табиий органик бирикмасидир, юқори биологик фаолликни намоён қилади. Олтингугурт жигар томонидан минералларни сўрилишига ёрдам беради, бош мияни ишлаши, сочлар, тирноқлар, бириктирувчи тўқимаси, тоғайни ҳосил бўлиши учун аҳамиятга эга, яққол аллергияга қарши таъсир кўрсатади. Метилсульфонилметан тўқималардан лактатни, токсинларни ажралиб чиқишига ёрдам беради, бу ҳолат озуқа моддаларининг ўтказувчанлигини оширади; шикастланган тери ҳужайралари ва бириктирувчи тўқимани тикланишига ёрдам беради, уларнинг эластиклигини оширади.
Марганец энергия ҳосил бўлиши, оқсиллар ва ёғларни метаболизми, суяклар ва бириктирувчи тўқимани синтезида иштирок этади. Кальций суяк тўқимасининг асосини ташкил этади, қатор муҳим ферментларнинг фаолиятини фаоллаштиради, организмда ионлар мувозанатини тутиб туришда иштирок этади, нерв-мушак ва юрак-қон томир тизимларида юз берадиган жараёнларга таъсир қилади. D3 витамини ингичка ичакда кальцийни сўрилишини ошириб, кальцийни боғловчи оқсиллар синтезини рағбатлантиради, буйрак найчаларида кальцийни қайта сўрилишини оширади. D3 витамини остеобластлар синтезини фаоллаштириши орқали коллагеннинг I тури ва матрица оқсиллари синтезини ошиши йўли билан суяк тўқимасини қайта моделланиши жараёнларини фаоллаштиради. Қалқонсимон без, қалқонсимон олди безлари, жинсий безларнинг функционал ҳолатига таъсир қилиб, скелет суякларининг кальцификациясини таъминлайди.
ҚЎЛЛАШ МУМКИН БЎЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
- маҳсулотнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- фенилкетонурия (аспартам сақлайди);
- тромбофлебит;
- қон оқишига мойиллик;
- D витаминини гипервитаминози;
- гиперкальциемия;
- гиперкальциурия;
- нефролитиаз;
- оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги;
- туберкулёзнинг фаол шакли;
- саркоидоз;
- 15 ёшгача бўлган болалар;
- ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
- бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик, уйқусизлик.
- гиперкальциемия, гиперкальциурия.
- метеоризм, диарея, қабзият, эпигастрал соҳада оғриқ, кўнгил айниши, қоринда оғриқ.
- тахикардия, периферик шишлар, оёқларда оғриқ, аллергик реакциялар.
ЎЗАРО ТАЪСИР
Драстоп Макс яримсинтетик пенициллинлар ва хлорамфениколнинг таъсирини камайтиради, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.
Фенитоин ёки барбитуратлар билан бир вақтда қўлланганида D3 витаминининг фаоллиги пасайиши мумкин. Юрак гликозидлари билан бирга қўлланганида уларнинг токсиклиги ошади (электрокардиограммани ва пациентларнинг клиник ҳолатини назорат қилиш керак), тиазид диуретиклар билан бирга қўлланганида кальцийни буйрак найчалари орқали қайта сўрилишини ошиши оқибатида гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи ошади, фуросемид ва бошқа “халқали” диуретиклар билан бирга қўлланганида – кальцийни буйраклар орқали чиқарилиши ошади. Колестирамин, асоси минерал ёки ўсимлик мойлари бўлган сурги воситалар D3 витаминининг сўрилишини пасайтирадилар.
Бисфосфонатлар ёки натрий фториди билан бир вақтда қўлланганида қабул қилишлар ўртасидаги интервал камида 2 соатни ташкил этиши керак; тетрациклинларнинг перорал шакллари билан – камида 3 соатни ташкил этиши керак.
ОГОҲЛАНТИРИШ
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлганида маҳсулотнинг дозасини 2 марта камайтириш, яхшиланиш бўлмаганида эса – маҳсулотни бекор қилиш керак. Драстоп Макс ГКС ва НЯҚВ билан мажмуавий даволаш таркибида қўлланиши мумкин. Таркибида оксалатлар (шовул, исмалоқ) ва фитин (ёрма) сақловчи маҳсулотларни қабул қилиш кальцийни сўрилишини пасайтиради, шунинг учун маҳсулотни шовул, исмалоқ, ёрмани қабул қилгандан сўнг 2 соат давомида қабул қилиш мумкин эмас. Драстоп Макс маҳсулотини гиперкальциемияни ривожланиш ҳавфи борлиги туфайли остеопороз билан хасталанган иммобилизациядаги беморларда эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак.
Қандли диабет билан хасталанган беморларнга қабул қилиш тавсия этилмайди.
ҲОМИЛАДОРЛИК ВА ЛАКТАЦИЯ
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.