СИМАЛГЕЛЬ АКТИВ
Сималгель Актив иккита антацид воситалар – алюминий гидроксиди ҳамда магний гидроксиди, ва ел ҳайдовчи восита – газ пуфакчаларини йўқотувчи арпабодиён мойининг мажмуасидир.
ТАРКИБИ
1 саше (15 мл) таркибида:
Фаол моддалар:
Алюминий гидроксиди 800 мг
Магний гидроксиди 400мг
Арпабодиён мойи 100мг
Ёрдамчи моддалар: Сувсиз лимон кислотаси, қалампирялпиз мойи, натрий кармеллоза, полисорбат 80, маннит, натрий метилпарагидроксибензоати, натрий пропилпарагидроксибензоати, натрий сахарини, кристалланмайдиган сорбитол эритмаси, 96% ли этанол, тозаланган сув.
ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР КЎРСАТМАЛАР
- Ўткир гастродуоденитда қўлланилади;
- Ошқозон ва ўн икки бармоқ ичак яраси касаллигида (касалликнинг кучайиш босқичида)
қўлланилади;
- Секретор функцияси меъёрий ёки ошган ҳолдаги сурункали гастродуоденит қўзғалиш
фазасида;
- Диафрагманинг қизилўнгач тешиги чуррасида ёрдам беради;
- Айрим дори воситалари (жумладан НЯҚДВ, ГКС) қўлланилиши натижасида келиб
чиқадиган диспепсия ҳолатларида (ва уларнинг профилактикасида) самарали;
- Гастроэзофагеал рефлюксда учрайдиган нордон кекириш, жиғилдон қайнаши, диспепсия
(қизилўнгачга отилиб чиқадиган меъда ширасининг кислоталиги билан боғлиқ) каби
симптомларни даволаш;
- Эпигастрал соҳадаги ноқулайлик ёки оғриқни камайтиришга ёрдам беради.
ҚЎЛЛАШ УСУЛИ ВА ДОЗАЛАРИ
Ичга қабул қилиш учун суспензия. 6 ёшдан катта болаларга 0,5–1 саше (7,5–15 мл), катталарга 1–2 саше (15–30 мл) овқатдан 1–1,5 соат ўтгач ёки жиғилдон қайнаши пайдо бўлганда қабул қилинади. Сашени очишдан олдин бармоқлар орасида яхшилаб эзиб унинг ичидаги таркибни эҳтиёткорлик билан аралаштириш керак. Саше ичидаги таркибни қошиқ билан ёки тўғридан-тўғри оғизга қабул қилиш мумкин (олдиндан суюлтирмасдан). Зарур ҳолларда олдинги қабулдан 2 соат ўтгач БФҚ нинг қўшимча дозасини қабул қилиш мумкин.
Максимал суткалик доза — 10 саше (150 мл). Қабул қилиш курси 2 ойдан ошмаслиги керак. Эпизодик қўлланганда (масалан, овқатланишдаги хато туфайли ноқулайлик бўлганда) 1–2 саше (15–30 мл) бир марта қабул қилинади. Буйрак етишмовчилиги бўлганда максимал суткалик доза — 5 саше (75 мл).
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ШАКЛИ
Ичга қабул қилиш учун суспензия (15 мл саше) №15
ФАОЛ МОДДАЛАРНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ
Сималгель Актив иккита антацид воситалар - алюминий гидроксиди ҳамда магний гидроксиди, ва ел ҳайдовчи восита - газ пуфакчаларини йўқотувчи арпабодиён мойи мажмуасидир. Алюминий гидроксид ва магний гидроксид ошқозон ширасидаги эркин хлорид кислотасини нейтраллашда ёрдам беради ва унинг иккинчи даражали гиперсекрециясини келтириб чиқармайди. Уларнинг комбинацияси ичакларга бўлган таъсирни мувозанатлайди ва салбий таъсирларни камайтиради. Бундан ташқари, Сималгель Актив БФҚини қабул қилишда ошқозон шираси рН даражасининг ошиши пепсиннинг фаоллигини пасайишига олиб келади. Сималгель Актив адсорбцияловчи ва қопловчи таъсирга ҳам эга бўлиб, қизилўнгач ва ошқозон шиллиқ қаватига зарар етказувчи омиллар таъсирини камайтиради.
Арпабодиён мойининг хусусиятлари:
Арпабодиён мойи ел ҳайдовчи таъсирга эга бўлиб, ичакларда газ ҳосил бў лишини камайтир ади ва ул а рнинг чиқарилишини енгиллаштиради. Ошқозон-ичак трактининг силлиқ мушакларига юмшоқ спазмолитик таъсир кўрсатиб, дам бўлиш ва ноқулайлик ҳиссини камайтиради. Овқат ҳазм қилиш жараёнларини меъёрда сақлашга ёрдам беради ва диспептик белгиларни камайтиради.
ҚЎЛЛАШГА ҚАРШИ КЎРСАТМАЛАР
БФҚ таркибига юқори сезувчанлик, буйрак фаолияти бузилиши, 6 ёшгача бўлган болалар.
НОЖЎЯ ТАЪСИРЛАРИ
Қичишиш, эшакеми (крапивница), ангионевротик шиш ва анафилактик реакциялар, ич кетиши ёки ич қотиши, гипермагниемия, гипералюминемия, гипофосфатемия.
МАХСУС КЎРСАТМАЛАР
БФҚ. Дори воситаси эмас! Болалар қўли етмайдиган жойда сақланилсин. Тавсия этилган дозадан оширилмасин. Ишлатишдан олдин мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.