- Uz
- Ру
Рухсат
Энергетик бошқарув тизимлари
World Medicine компанияси ўзининг энергетик кўрсаткичларини доимий равишда яхшилаш, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва фаолиятининг барча жабҳаларида энергия истеъмолини самарали бошқаришга интилмоқда. Барқарор ривожланишга эришиш барқарор атроф-муҳит ва ресурслардан самарали фойдаланиш орқали амалга ошишини англаган ҳолда, биз энергия истеъмолини оптималлаштириш, проактив ёндашувга асосланган энергетик бошқарув тизимини жорий этиш ва барча жараёнларимизни мунтазам такомиллаштиришни мақсад қилганмиз.
World Medicine компаниясининг юқори раҳбарияти жорий этилган барча бошқарув тизимларида ходимларнинг фаол иштирокини қўллаб-қувватлайди. Шу маънода, энергияни бошқариш тизими хавфларни баҳолашга асосланган ёндашувлар ва махсус ўқув тренинглари ёрдамида доимий равишда такомиллаштириб борилади ва уни барқарор қилиш ҳамда ходимлар хабардорлигини оширишга хизмат қилади.
Биз қуйидаги мақсад, тамойил ва устувор йўналишларга амал қилган ҳолда, қуйидагиларни бажаришга ўзимизни мажбур деб биламиз:
- Энергия самарадорлигини ошириш мақсадида барқарор ривожланиш бўйича хабардорликни қўллаб-қувватлаш, ходимларимизнинг хабардорлиги ва онгли ёндашувини ошириш,
- Қонунчилик ва бошқа мажбурий талабларга риоя қилиш юзасидан изчил иш олиб бориш,
- Компаниямиз томонидан етказиб берилаётган ускуналар ва хизматларда энергия самарадорлигини инобатга олиш,
- Ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш,
- Табиий ресурслардан онгли ва оқилона фойдаланиш,
- Энергетик бошқарув тизимини жорий этиш учун зарур ресурслар билан таъминлаш.
WORLD MEDICINE ДУНЁДА
-
Албания
-
Афғонистон
-
Беларусия
-
Болгария
-
Босния ва Гертсеговина
-
Венесуела
-
Гана
-
Гватемала
-
Гонконг
-
Грузия
-
Доминика Республикаси
-
Жазоир
-
Ироқ
-
Камбоджа
-
Колумбия
-
Косово
-
Коста Рика
-
Қирғизистон
-
Қозоғистон
-
Ливия
-
Малайзия
-
Мексика
-
Мозамбик
-
Молдова
-
Мўғулистон
-
Никарагуа
-
Озарбайжон
-
Покистон
-
Руминия
-
Сербия
-
Сингапур
-
Сирия
-
Судан
-
Тайван
-
Тожикистон
-
Тунис
-
Туркия
-
Туркманистон
-
Уганда
-
Украина
-
Ўзбекистон
-
Филиппин
-
Чили
-
Шимолий Македония
-
Шри-Ланка
-
Эфиопия
-
Яман