- Uz
- Ру
Рухсат
Ахборот хавфсизлиги
World Medicine фармацевтика саноатида етакчи компанияга айланишга интилган ҳолда, ўз фаолиятини давом эттирар экан, ахборот хавфсизлиги ва хизмат кўрсатишнинг узлуксизлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратади. Шу муносабат билан, сифат ва доимий хизмат концепцияси доирасида манфаатдор томонлар билан тузилган шартномалар, қонунлар ва ҳуқуқий талабларга тўлиқ риоя этиш бўйича масъулиятини англаган ҳолда, халқаро стандарт ҳисобланган ISO 27001 ахборот хавфсизлиги бошқарув тизими талабларини жорий эта бошлади.
World Medicine сифатида ахборот хавфсизлиги бўйича асосий мақсадларимиз қуйидагилардан иборат:
- Ахборот хавфсизлиги соҳасида хатарларни таҳлил қилиш жараёнларини самарали бошқариш,
- Барча ахборот активларининг махфийлиги, бутунлиги ва мавжудлигини таъминлаш,
- Ахборот хавфсизлиги соҳасида амалдаги қонунлар, ҳуқуқий талаблар ва учинчи шахслар билан тузилган шартномаларга риоя қилиш,
- Ҳар қандай узилиш (ишдаги тўхталиш) ҳолатида тизим белгиланган вақт мобайнида ишлашини таъминлаш учун барча зарур чораларни кўриш,
- Мунтазам ўқув дастурлари орқали ахборот хавфсизлиги бўйича ходимлар хабардорлигини ошириш, хавфсизлик бузилишлари ҳолатларини камайтириш ва юзага келган ҳолатларда мувофиқлаштирилган чоралар орқали эҳтимолий зарарни минималлаштириш,
- Ахборот хавфсизлиги бошқарув тизимини доимий такомиллаштириш,
- Фақатгина ташкилотимиз нуфузини ошириш эмас, балки ходимлар, мижозлар, таъминотчилар ва жамоатчилик кўз ўнгида брендимизнинг қадри ва нуфузини сақлашга интилмоқдамиз.
World Medicine'нинг юқори раҳбарияти ахборот хавфсизлигини жорий этиш, ишга тушириш, мониторинг қилиш, таҳлил қилиш, сақлаш ва такомиллаштириш учун барча зарур чораларни кўришга қатъий ваъда беради.
WORLD MEDICINE ДУНЁДА
-
Албания
-
Афғонистон
-
Беларусия
-
Болгария
-
Босния ва Гертсеговина
-
Венесуела
-
Гана
-
Гватемала
-
Гонконг
-
Грузия
-
Доминика Республикаси
-
Жазоир
-
Ироқ
-
Камбоджа
-
Колумбия
-
Косово
-
Коста Рика
-
Қирғизистон
-
Қозоғистон
-
Ливия
-
Малайзия
-
Мексика
-
Мозамбик
-
Молдова
-
Мўғулистон
-
Никарагуа
-
Озарбайжон
-
Покистон
-
Руминия
-
Сербия
-
Сингапур
-
Сирия
-
Судан
-
Тайван
-
Тожикистон
-
Тунис
-
Туркия
-
Туркманистон
-
Уганда
-
Украина
-
Ўзбекистон
-
Филиппин
-
Чили
-
Шимолий Македония
-
Шри-Ланка
-
Эфиопия
-
Яман