Халқаро бозорлар

World Medicine ўзининг барқарор сифат стандартлари ва инновацион ёндашуви орқали бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларга мақбул нархда самарали маҳсулотлар таклиф этиш орқали инсонлар ҳаёти сифати яхшиланишига ҳисса қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Компания фаолият юритаётган ҳар бир мамлакат ва соҳада ишончли ҳамкор ва етакчи брендга айланишга интилади.

Компаниямиз турли стратегик бизнес моделлари асосида дунё бўйлаб фаолият юритар экан, Россия, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Болгария, Шимолий Македония, Озарбайжон, Гуржистон, Ироқ ва Жазоир каби мамлакатларда World Medicine бренди остида шахсий савдо ва маркетинг жамоалари орқали маҳсулотлар таклиф этмоқда.

Ушбу мамлакатлардан ташқари, дори воситалари қуйидаги мамлакатларга ҳам кенг ассортиментда экспорт қилинади: Доминикан Республикаси, Мексика, Гватемала, Колумбия, Коста-Рика, Ливия, Судан, Эфиопия, Мозамбик, Гана, Афғонистон, Сингапур, Вьетнам, Малайзия, Филиппин, Шри-Ланка, Камбоджа, Яман, Чили, Покистон, Мўғулистон ва Камерун.

World Medicine 2023 йил натижаларига кўра, Туркияда экспорт ҳажми бўйича дори-дармон маҳсулотлари соҳасида биринчи ўринни эгаллади.