- Uz
- Ру
Бизнес этикаси ва стратегияси
Жаҳон бозоридаги самарали сифат бошқарувимиз туфайли, ахолининг кенг қатлами ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида терапевтик маҳсулотлар яратмоқдамиз. Биз глобал миқёсда маҳсулот ишлаб чиқаришга интиламиз ва жараёнлар самарадорлигини доимий равишда ошириб борамиз.
Бизнес стратегияларимиз юқори раҳбарият томонидан узоқ муддатли режаларга мувофиқ белгилаб берилади ва зарурат туғилганда, ўзгариб борувчи шароитларга қараб янгиланади.
Ўрта муддатли стратегиямиз — бу мавжуд активларимизни глобал даражада ривожлантириш ва акциядорлар ҳамда мижозларимиз учун қўшимча қиймат яратишдан иборат.
Биз фаолият юритаётган мамлакатлар бозорида асосий ўйинчилардан бири сифатида, мамлакат қонунчилиги доирасида лицензиялаш ва маркетинг фаолияти бўйича тегишли муассасалар ва ташкилотлар билан ҳамкорликда, барча ҳуқуқий жараёнлар ва талабларни бажаришга интиламиз.
Бизнинг энг катта рақобатбардош устунлигимиз — бу ваколатли идоралар томонидан тасдиқланган ва лицензияланган кенг маҳсулот портфелимиз ҳисобланади. Маҳсулотларимиз АҚШнинг FDA ва Европа Иттифоқи соғлиқни сақлаш органлари томонидан авторизациядан ўтган бўлиб, халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради. Шунингдек, барча маҳсулотларимиз илмий тадқиқотлар ва ишланмалар орқали доимий равишда қўллаб-қувватланади ва янгиланади.
World Medicine компаниясининг энг муҳим мақсадларидан бири — янги стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришдир.
WORLD MEDICINE ДУНЁДА